avatar
Куч
1015.58
Рейтинг
+390.36

Pardaboyeva Lola Rashid qizi

Мақолалар

Ижтимоий-гуманитар фанларни илғор педагогик технологиялар асосида ўқитиш жараёнида талабаларни миллий ғоя тарғиботига тайёрлаш

JizDPI
Илм-фан

Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах шаҳри


     Ўзбекистондаги олий педагогика ўқув юртларида замон талабларига мос ижтимоий-гуманитар фанлар ўқитилмоқда. Улар орасида “Умумий педагогика”, “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”, “Миллий ғоя ва маънавият асослари”,  “Социология”, “Умумий психология” каби фанлар муҳим ўрин тутмоқда. Бу ижтимоий-гуманитар фанлар талабалар “дунёқарашини бошқариш эмас, балки онги, тафаккури ва маънавиятини янги маъно-мазмун билан бойитиб бориш” [1, 74] тамойилига асосланмоқда.   Шу маънода мазкур фанларни ўқитиш жараёнида талабаларни миллий ғоя тарғиботига тайёрлаш масаласи  долзарб бўлиб турибди.



Педагогика коллежлари бошланғич таълим йўналиши ўқувчиларини миллий ғоя тарғиботига тайёрлаш меxанизмлари

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида  педагогика коллежлари муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда мамлакатимизда юздан ортиқ педагогика коллежлпри фаолият олиб бормоқда ва уларда икки-уч йўналиш бўйича кичик мутахассислар тайёрланмоқда. Жумладан, педагогика коллежларининг муҳим бўғинини бошланғич таълим йўналишлари ташкил қилади. Мазкур йўналишни битираётган кичик мутахассислар умумтаълим мактабларида мураббий, етакчи, ташкилотчи ва ҳатто баъзида ўқитувчи бўлиб фаолият юритмоқда. Шу маънода педагогик коллежлари бошланғич таълим йўналиши ўқувчиларини миллий ғоя тарғиботига тайёрлаш муҳим вазифалардан бири саналади. Бу ишни амалга ошириш билан қуйидаги имкониятларга эришишга эга бўладилар:


кичик мутахассисларнинг касбий тайёргарлик кўламини кенгайтириш;



Kurash manaviy poklik timsoli

JizDPI
Илм-фан

Sport olamida juda ko’plab sport turlari mavjud b o’lib, ularning paydo bo’lishi tarixi albatta qaysi bir xalqqa yoki millatga tegishli hisoblanadi. Bugun jaxon nigoxiga tushib, dovrug’ va shuxrat qozonayotgan millionlarni o’ziga maxliyo etgan kurash xam o’zbek milliy sporti bulib umuminsoniy yuksak ma’naviy qadriyatlardan biri sifatida shakllandi va o’zining chuqur tarixiy ildizlariga ega ekanligi isbotlandi. Olimlarning olib borgan tadqiqotlari, izlanishlari va arxeologik ilmiy qidiruvlari natijasida topilgan ashyoviy dalillar kurashning yoshi kamida 2500-3000 yildan ziyodligi isbotladi.



Аннақулов Оқмирза Абдумўминович

JizDPI
Илм-фан

Муқадас битикларда одам боласи фақат нон билангина тирик эмас, деган ҳикматни ўқиймиз. Тарихий тараққиётнинг барча босқичларида, илм ва фанга, инсон комиллигига ва камолатига хизмат қилувчи илму урфонга қизиқиш ҳеч бир замонда сўнган эмас. Шундай экан, бугунги дунёда ҳам фақат ақлли, фаросатли, теран тафаккур, маънан кучли, маданиятли ва эркин одам — серғайратли шахс билангина ҳамма нарсани очиқ ойдин мулоқот қилиш, фикрлаш ва ижод қилиш бахтига эришиш мумкин. Бугунги даврда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар ёшларимизга бўлган муносабатни ҳам ўзгартиришни тақозо этмоқда. Буни эса янгича ижтимоий онгни қарор топтириш йўли орқали амалга ошириш мумкин. Янги ижтимоий онг, янгича тафаккур, энг аввало, ёшларда шаклланиши лозим. Ёшларда интелектуал салоҳиятни янада юксалтириш ва уларнинг ижоди ва иқтидорига имкон қадар эътибор бериш ҳозирги куннинг энг асосий вазифаларидан биридир.



Aбдулла Орипов ижодида миллий уйғониш ғоялари таҳлили

JizDPI
Илм-фан

Мовароуннаҳр тарихида миллий уйғониш даврлари XI,  XII асрлар, кейинчалик  XIV асрда Амир Темур ва темурийлар даврида маънавий-маданий уйғониш даври бўлган. XIV аср иккинчи ярми мўғуллардан ҳокимият Темурга ва темурийларга ўтгандан сўнг ҳаётда ҳақиқий уйғониш даври бошланди.


 


Эски ўзбек адабий тили шакланди. У Тароз ва Яссадан то Ҳиротгача форс тили билан бир қаторда умумий алоқа ва ижод воситасига айланди. Миллий онг, тафаккур, миллий адабиёт ва санъат, илм-фан ривожида кишиларнинг янги тарихий бирлиги шаклланиши эҳтиёжлари ўз аксини топди. Бу давр мутафаккир алломалари, хусусан ўзбек шеъриятида Дурбек, Саккокий, Атоий, Гадоий, Лутфий, Навоий, Бобур, Машраб, Огаҳий ижоди мумтоз ўзбек адабиёти ривожланди.


                                                                Нуритдинова Гулноза


 


XX аср сўнгги чорагида ўзбек миллий адабиётининг лирик жанри унинг поэтикасида миллий-маънавий уйғониш ғоялари билан суғорилган шеърият пайдо бўлди.


 


Бадиий тафаккуримизда олтмишинчи йилларда вужудга келган ва натижада адабиётнинг кейинги тараққиёт йўлини белгилаган қизғин кўтарилиш ва уйғониш алоҳида ўзига хос давр сифатида эътиборга лойиқдир. Халқимиз миллий онгининг ўсишига улкан таъсир қилган ўша янгиланишлар ўз навбатида умуммиллий-ижтимоий уйғонишнинг эстетик инъикоси эканлигини асло эсдан чиқармаслик керак. Миллий дард ва кулфатларни иложи борича ифодалашга уринган шеъриятимиз эришган ютуқлар, хусусан, Чўлпон, Ойбек, Ғафур Ғулом, Шайхзода, Миртемир, Зулфия каби забардаст санъаткорларимизнинг ўша вақтдаги ижоди халқимиз дунёқарашининг ёришишига, ватанпарварлик туйғуларининг аниқ миллий мазмун касб этишига катта ҳисса бўлиб қўшилганлиги бу кун кўпчиликка сир эмас.


 


Адабиётда бундан қирқ эллик йил бурун пайдо бўлган ўша буюк навқирон тўлқиннинг энг истеъдодли вакилларидан бири Абдулла Ориповнинг сеҳрли ва юксак шеърияти ўзининг мўъжизакор қудрати ва шиддаткор жасорати билан минглаб, миллионлаб қалбларни ҳамон ҳайратлантириб келмоқда.


 


Абдулла Орипов XX аср ўзбек адабиётининг забардаст намояндаларидан биридир. Хусусан, XX аср иккинчи ярмидаги шеъриятни унинг ҳайратомуз ва бетакрор асарларисиз тасаввур этиш амри маҳол. Миллий истиқлол адабиёти тарихидаги иккита асосий ва ўзига хос босқичдан бири жадидлар, айниқса, Фитрат, Чўлпон, Қодирийларнинг адабий ва ватандошлик жасорати билан узвий боғлиқ бўлса, ўтган аср олтмишинчи йилларидан бошланган иккинчи тўлқин Абдулла Орипов ҳамда авлоддошларининг фидойи ижодий фаолияти билан чамбарчас боғланган.


Ўкинма, она юрт, ўкинма, халқим,


Десалар, дилингда зорларинг бордир.


Аслида, қўйнингга сирғалиб кириб


Заҳарлар сочгувчи морларинг бордир.


 


Ўтган йўлларингга ташласам назар,


Қайрилмас қанотли сорларинг бордир.


Сенга шум ғанимлар қазмасинлар чоҳ,


Ёв келса, атаган дорларинг бордир.


Мен митти ўғлингман, лекин юкингни


Кўтариб ўтгувчи норларинг бордир.


 


Адабиётшунос олим, Абдулла Орипов шеъриятининг доимий таҳлилчиси, мунаққид Дониёр Бегимқулов шоирнинг ўзбек халқи миллий уйғонишига, ўз қадриятларини тиклашга қўшган улуғвор ҳиссаси ҳақида қуйидаги фикрларни таъкидлаган: Абдулла Орипов миллий уйғониш шоири, халқни руҳан камолотга чорловчи шоир сифатида ўз авлодининг кўзга кўринган вакили бўлиб майдонга чиқди. Шеърий сўзнинг теранлиги ва кўламлилиги, ўтмиш ва ўз даври ҳақидаги ҳақ сўз, умуминсоний муаммолар талқини, яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик каби азалий тушунчалар ҳақидаги безовта, чуқур қамровли ўйлар, замонни, халқнинг тарихий тажрибаси, ўтмиши мушоҳадаси орқали тушунишга, талқин қилишга интилиш, шеърий тасвирда ҳақиқати содиқлик, эҳтиросли теран туйғунинг фикр билан ажойиб тарзда омухта бўлиб келиши, кучли мажозийлик шоир шеъриятини юксак чўққиларга кўтарди.


 


XX аср 60-йилларнинг ўрталаридан кучли эҳтирос, фикр ва туйғунинг гармоник бирлиги қаламга олинаётган мавзу ва мақсаднинг зўрма-зўракиликдан мутлақо холилиги, лирик қаҳрамон ўй-мушоҳадалари ва фикрлаш йўсини билан унинг бадиий талқини ўртасидаги ажиб табиийлик ва уйғунлик Абдулла Орипов услубининг ўзига хос белгиларига айлана бошлади. Бора-бора бу хусусиятлар шоир концепциясидаги фикрий теранлик билан узвий бирлашган ҳолда асарларидаги ғоя тиниқлиги ва конкретлигини белгиловчи поэтик мукаммаллик даражасига кўтарила борди. “Альбомга”, “Муножотни тинглаб”, “Юзма-юз”, “Маяковскийга”, “Ўйларим”, Авлодларга мактуб”, “Она сайёра” сингари шеърларида замондошларимизнинг мураккаб ва зиддиятли, давр ва Ватан тақдири учун куюнчак, ҳар қандай лоқайдлик, қинғирликларга бешафқат, фаол ва курашчан ҳаракатлар яратилиб, бу уни миллий уйғонишга чорлади.


 


Миллий уйғонишни шеъриятда талқин этган Абдулла Орипов “Доғистон юлдузи” номли авар шоири Расул Ҳамзатовга бағишланган илмий мақоласида “...қандайдир шоир муайян тузумнинг куйчиси сифатида порлаб туриши мумкин. Лекин, тузум барҳам топгач, ўша юлдуздан ном-нишон қолмайди. Ҳа, мангуликнинг юки ниҳоятда оғир. Унги кафолат бериш фақатгина вақтнинг қўлидан келади”.


 


Ўтган асрда порлаган ўша юлдузлардан айримларигина бугун ҳам нур сочиб турибди, илло улар ҳеч қачон сўнмаганлар. Жаҳон адабиётига ўтган XX аср туҳфа этган ўлмас сиймолардан бири, шубҳасиз, Доғистон юлдузи Расул Ҳамзатовдир.


Мустай Карим, Қайсин Қулиев, Давид Қуғултинов, Чингиз Айтматов кичик миллатларга мансуб бўлиб, Расул ака гоҳо ҳазил аралаш: “Бизлар “нацмен”лар” (миллий озчилик), деб юрувчи эди.


 


Бу мутойиба тагида теран мазмун мавжуд бўлиб, ижодкорнинг ҳар бири ўз миллатини астойдил ҳимоя қилиб келардилар. Бу жараёнда Расул Ҳамзатовнинг сиймоси ярқ этиб кўзга  ташланиб туради. Чунки у “улуғ совет оиласи”ни  рад этмаган ҳолда тинимсиз Доғистон ҳақида ёзар, аварчани эса дунёдаги энг гўзал тил, деб ҳисоблар эди. Шоирнинг юртпарварлик, элпарварлик туйғулари бошқаларга ҳеч малол келмасди.


Расул Ҳамзатов дунёга, Доғистон куйчиси бўлиб танилди. “Менинг Доғистоним” Расул Ҳамзатовнинг шоҳ асари дейиш мумкин.


 


Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, Абдулла Ориповнинг “Ўзбекистон” қасидаси, “Ҳаким ва ажал”, “Соҳибқирон” достонининг ўзиёқ уни худди Расул Ҳамзатовдек аварни дунёга танитгандек ўзбекни дунёга танитганлигини қайд этмоқ лозим.


Чунки бу асарлар миллий уйғонишга даъват этувчи асар бўлиб ўзбек поэтикасида абадиятга муҳрланганлигини эътироф этса бўлади.


 


Унинг миллий уйғонишга даъваткор ғояларини тан олмасдан бўлмайди: “Оламда инсон бўлиб туғилдим, Баъзан оламда йиғлаб бўғилдим”. Бу икки жумлада Абдулла Орипов шеърларининг моҳияти акс этади: одам инсон бўлиб туғилганидан фахрланади. Чунки у бутун оламга ҳоким, бутун борлиққа эга бўлган ягона онгли зот. Бутун борлиқ-еру кўк, тоғу тош, денгизу уммон, замину замон, уники. Буни куйламаслик мумкинми асли!


Шу асосда Абдулла Орипов шеърларига ўз ўрнида “мағрур турган халқ” гавдаланади. Аммо шўролар тузуми, мутлоқ ҳоким мафкура ҳимоячиси ҳисоблайдиган танқидчилар унинг баъзи шеърларига шубҳа билан қарайдилар.


 


Қайсин Қулиев айтганидек, истеъдодли шоир бошқа бировларни такрорламайди. Истеъдодли шоир устозларини эсда тутган ҳолда, ўзига хос йўл ахтаради. 


 


 

Xotin-qizlardan jismoniy madaniyat mutaxassisligi bo’yicha kompleks bilimlarni shakllantirish

JizDPI
Илм-фан

Insoniyatning ilm olishga bo’lgan intilishi cheksizdir. Zamonasidagi barcha bilim asoslarini bilish sharq allomalariga xos.


Beruniy, Ibn Sino, Farobiy va Bobur singari buyuk donishmandlar qomusiy-ensiklopedik bilimga ega bo’lgan. Vaqt o’tishi bilan fanlar klassifikasiyasida tabiat va jamiyat haqidagi fanlarning turli yo’nalishlari, tarmoqlari vujudga keldi. Qomusiy bilim olishga yoki qomusiy bilim berishga kishilarda, xususan o’qituvchilar va talabalarda qiziqish kamayib, ular o’ziga xos tor, bir yoqlama bilimlarga ega bo’lib qolmoqda. Bu o’z navbatida, birinchidan bilimlarni, fanlarni bir-biriga bog’liqligi haqidagi tasavvurlarni kamaytirsa, ikkinchidan o’quvchi va talabalarning bilimga nisbatan kuchli qiziqishlariga, ehtiyojlariga javob bera olmaslikni keltirib chiqaradi.



Эдгар Аллан По

JizDPI
Илм-фан

Эдгар Аллан По ( Edgar Allan Poe, 1809-1849) ижоди XIX аср Америка ва Европа романтизм адабиётида залворли ўрин эгаллайди. Адиб ўз замондошлари Фенимор Купер, Натаниэл Хоторн, Хенри Лонгфелло қаторида АҚШ адабиёти тараққиётига катта ҳисса қўшди, бу адабиётнинг яратувчиларидан бири бўлди.



Муҳаммад Солиҳнинг маънавий мероси

JizDPI
Илм-фан

Халқимиз маънавий меросига катта ҳисса қўшган адиблардан бири Муҳаммад Солиҳ ижоди кўпгина олимларимиз томонидан ўрганиб келинган, хусусан адабиётшунос олимлар, Академик Б.Валихужаев ва доцент К,.Тоҳировнинг Муҳаммад Солиҳ хақидаги изланишларида унинг тарих олдидаги хизматларига тўхталилган ва таҳлилчилар қуйидаги фикрларни ёзадилар: Ўзбек адабиёти тарихида воқеий достоннависликнинг бошловчиси ва йирик намояндаси XV асрнинг иккинчи ярми XVI аср биринчи ярмида яшаб ижод этган Муҳаммад Солиҳдир. Унгача бизнинг адабиётимизда тарихий мавзуда яратилган воқеий достонлар деярли йўқ эди. Сайфи Саройининг “Суҳайл ва Гулдирсун” асари ва Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достонида тарихий-воқеий тасвир мавжуд бўлса ҳам, улар кўпроқ тўқималардан ва машхур анъанавий сюжетлардан ташкил топган. Муҳаммад Солиҳ эса биринчилардан бўлиб ўзбек тилида ўзи курган ва шоҳиди бўлган воқеаларни назм услубида баён қилган муаллифдир. Бу жихатдан унинг “Шайбонийнома” тарихий достони муҳим аҳамиятга эгадир.



Мустақил суд ҳокимиятини ривожлантириш давр талаби.

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий давлат барпо этиш, мамлакат ҳаётида қонуннинг том маънодаги устунлигига эришиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланишининг кафолатларини кучайтириш чинакам мустақил суд ҳокимиятининг мавжуд бўлиши билан боғлиқ. Худди шу мақсадда суд – ҳуқуқий тизимни демократлаштиришга йўналтирилган ислоҳотларнинг амалга оширилаётганлиги айни муддаодир. Тобора чуқурлашиб бораётган ислоҳотлар оқибатида истиқлолга эришган кунимиздан то ҳозиргача суд ҳокимиятини мустаҳкамлаш, унинг жамият ҳаётидаги обрў – эътиборини ошириш, шунингдек инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ролини кучайтириш соҳасида муайян ютуқларга эришилди. Аввало шуни таъкидлаш керакки, ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини босқичма – босқич жорий этиб бориш натижасида суднинг давлат ҳокимиятининг алоҳида бўғини сифатидаги мақоми, табиати ва хусусиятлари намоён бўлиб, мустаҳкамланиб бормоқда. Суд ҳокимиятининг моҳияти конституциявий одилсудлов, умумий юрисдикция доирасидаги одилсудлов ва хўжалик ишларини ҳал этиш борасидаги одилсудловнинг бир бутун, тизим сифатида ягоналигида ўз ифодасини топмоқда.



Миллий мафкура асосида жамият сиёсий маданиятини юксалтирувчи асосий субъектлар

JizDPI
Илм-фан

Миллий мафкурани шакллантириш ва шу асосда жамият сиёсий маданиятини юксалишининг асосий субъекти бу — мамлакатдаги зиёлилардир. Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида зиёлилар том маънода Миллий мафкурани шакллантирувчи ва шу орқали жамият сиёсий маданиятини юксалтиришнинг асосий субъекти бўлишида уларнинг фаолиятига асос бўлувчи иқтисодий омилларга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Чунки, бозор иқтисодиётининг рақобатга асосланган шароитида “зиёлилар ўзларининг камбағаллиги ва беғаразлиги туфайли (айниқса собиқ СССР мамлакатларида) даромадли жой, ўзининг моддий муаммоларини ҳал этиши мумкин бўлган иш учун курашда самарали рақобатлаша олмайди. Зиёли моддий неъматдан кўра билимни, ижодни, фалсафий, илмий изланишни афзал кўради”.



Мовароуннаҳрда ижтимоий-сиёсий муҳит ва Сўфи Оллоҳёр маънавияти

JizDPI
Илм-фан

Темурийлар салтанати инқирозга учрагандан сўнг, хусусан XV асрнинг иккинчи ярми, XVI-XVIII асрларда ижтимоий-иқтисодий тушкунлик маданий-маънавий ҳаётга, илм-фан ривожига салбий таъсир этган бўлса-да,  Мовароуннаҳрда маданий-маънавий юксалиш анъаналари ҳар ҳолда давом этди.



Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги - мустаҳкам оила гаровидир

JizDPI
Илм-фан

Инсоният қўлга киритган энг улкан  маънавий ютуқлардан бири  жамиятда аёллар  ва эркаклар тенглигини  таъминлаш  борасида  амалга оширилаётган ишлар ҳисобланади.  Хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятдаги, давлат бошқарувидаги ролини кенгайтириш ва бунинг учун  имкониятлар яратиб бериш ҳозирги пайтда дунё ҳамжамияти томонидан амалга оширилаётган энг муҳим гуманистик ишларнинг мазмунини белгиламоқда.



Никоҳ шартномаси – “Мустаҳкам оила” нинг муҳим пойдевори.

JizDPI
Илм-фан

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин оила институ­тини мустаҳкамлаш ва жамиятда кечаётган ислоҳотларда унинг ўрни ва аҳамиятини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бинобарин, оила институти фуқаролик жамиятининг муҳим таркибий бўғини бўлиб, ушбу институтни ҳар томонлама ривожлантириш ўз навбатида жамиятнинг барқарорлигини таъмин­лашда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.



Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларнинг ижтимоий-маънавий асослари.

JizDPI
Илм-фан

Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик ғояси – умумбашарий қадрият бўлиб, турли хил халқлар биргаликда истиқомат киладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини белгилайди, шу жойдаги тинчлик ва барқарорликнинг кафолати булиб хизмат килади. Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик – оламдаги табиий ранг-баранглик билан жамиятдаги миллий узига хослик диалектикасини ифодалайди.


Аёлни улуғлаган миллат

JizDPI
Илм-фан

Хотин қизлар жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида мамлакатимизнинг ижтимоий – сиёсий ҳаётида тобора муҳим ўрин эгалламоқда. Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳатлар фуқороларнинг тинч ва осуда ҳаёт кечиришига жамиятда ўз ўрнини топа билишига хотин қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган. Юртимизда яратилган кучли ва мустаҳкам қонунчилик базаси, турли халқаро ҳуқуқий меъёрий хужжатлар аёллар манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг жамият ҳаётидаги ролини оширишга хизмат қилмоқда.



Муҳаммад Солиҳнинг маънавий мероси

JizDPI
Илм-фан

Халқимиз маънавий меросига катта ҳисса қўшган адиблардан бири Муҳаммад Солиҳ ижоди кўпгина олимларимиз томонидан ўрганиб келинган, хусусан адабиётшунос олимлар, Академик Б.Валихужаев ва доцент К,.Тоҳировнинг Муҳаммад Солиҳ хақидаги изланишларида унинг тарих олдидаги хизматларига тўхталилган ва таҳлилчилар қуйидаги фикрларни ёзадилар: Ўзбек адабиёти тарихида воқеий достоннависликнинг бошловчиси ва йирик намояндаси XV асрнинг иккинчи ярми XVI аср биринчи ярмида яшаб ижод этган Муҳаммад Солиҳдир. Унгача бизнинг адабиётимизда тарихий мавзуда яратилган воқеий достонлар деярли йўқ эди. Сайфи Саройининг “Суҳайл ва Гулдирсун” асари ва Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достонида тарихий-воқеий тасвир мавжуд бўлса ҳам, улар кўпроқ тўқималардан ва машхур анъанавий сюжетлардан ташкил топган. Муҳаммад Солиҳ эса биринчилардан бўлиб ўзбек тилида ўзи курган ва шоҳиди бўлган воқеаларни назм услубида баён қилган муаллифдир. Бу жихатдан унинг “Шайбонийнома” тарихий достони муҳим аҳамиятга эгадир.



Yozuvning Paydo Bo‘lishi Tarixidan

JizDPI
Илм-фан

Yozuv-muayyan bir tilda qabul etilgan va kishilar o‘rtasidagi muloqotga xizmat qiladigan yozma belgilar yoki tasvirlar tizimi. Yozuv tildan ancha keyin paydo bo‘lgan (tovush tili 400-500 ming yillar ilgari yuzaga kelgan, yozuvning paydo bo‘lganiga esa IV-V ming yillar bo‘lgan). Yozuv og‘zaki tilga nisbatan ikkilamchi, qo‘shimcha aloqa vositasi bo‘lsa-da, unga qaraganda ko‘p afzalliklarga ega. Tilning vazifasi yozuvsiz amalga oshishi mumkin emas. Ayniqsa, tilning insoniyat qo‘lga kiritgan tajriba-bilimlarni saqlash va avlodlarga yetkazishdan iborat vazifasi bevosita yozuv orqali bajariladi.


Farg‘ona odami

JizDPI
Илм-фан

Qadimgi odam manzilgohlari jahonning sanoqli joylaridan topib o’rganilgan. Ularga Yevropa, Afrika, Indoneziya, Avstraliya va O'zbekistonni misol qilishimiz mumkin.O’zbekistonning Farg’ona vodiysidagi Selung’ur g’oridan qadimgi odam manzilgohining topilishi tarix fanida juda katta yangilik bo’ldi.